Жаҳон | 19:50 / 01.04.2018
6623
1 дақиқада ўқилади

Афғонистонда парламент сайловлари ўтадиган сана маълум қилинди

Фото: AP Photo / Rahmat Gul

Афғонистоннинг мустақил сайлов комиссияси раҳбари Гулжон Бади Саёд мамлакатда парламент ва ҳудудий сайловлар 20 октябрга белгиланганини тасдиқлади. Бу ҳақда Khaama Press ахборот агентлиги хабар бермоқда

Афғонистонда аввалги парламент сайловлари 2010 йилда ўтган. Навбатдаги сайловлар 2016 йил октябрда ўтиши керак эди, бироқ сайловлар санаси кўчирилган. Парламентнинг янги таркиби 2018 йил июлда сайланиши кутилганди. Бироқ техник мураккабликлар сабабли сайловлар кечроқ муддатга қолдирилган, аммо ҳукумат сайловлар 2018 йил охиригача ўтишига ваъда берганди.  

Саёднинг айтишича, сайловларда барча партия ва институтларнинг қатнашиши комиссияга очиқ-ойдин ва адолатли овоз беришни ташкиллаштиришга ёрдам беради.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид