Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ва Жанубий Корея Олимпиада сабабли қолдирилган ҳарбий машғулотларни бошлади
АҚШ ва Жанубий Корея навбатдаги катта кўламли биргаликдаги ҳарбий машғулотлар Foal Eagle’ни бошлади. Бу ҳақда “Рёнхап” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Бу машғулотлар Пёнгчангдаги Олимпиада сабабли қолдирилганди. Машғулотлар апрель охиригача давом этади. Машғулотлар давомийлиги ўтган йилдагига нисбатан қисқартирилган.
Ахборот агентлигининг маълум қилишича, машғулотларда Жанубий Кореянинг барча қўшин турларидан 300 минг ҳарбий ҳамда 11,5 минг америкалик ҳарбий, АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг Wasp десант кемаси бошчилигидаги кемалари отряди, қисқа масофадан парвоз қилувчи ва вертикал қўнувчи F-35B самолётлари иштирок этмоқда.
Таъкидланишича, машғулотлар вақтида Шимолий Кореянинг асабига тегмаслик учун фақат мудофаа воситалари қўлланади.
Шунингдек, ушбу давлатлар апрель ўрталарида Key Resolve қўмондонлик-штаб машғулотларини ўтказади. Унда 12,2 мингга яқин америкалик ва 10 мингга яқин жанубий кореялик ҳарбий иштирок этади.
Мавзуга оид
05:49
Путин Трампни мустақиллик билан табриклаб, Россияга таклиф этди
19:55 / 04.07.2026
Жазирамадаги байрам: иссиқ сабаб АҚШдаги мустақиллик тадбирлари бекор қилинмоқда
22:57 / 03.07.2026
Доналд Трампга 321 та олмос кўзли узук совға қилинди - ОАВ
18:30 / 02.07.2026