Жаҳон | 23:00 / 01.04.2018
8495
2 дақиқада ўқилади

Бангладешдаги 100 мингдан зиёд роҳингя кўчирилмоқда

Фото: AFP

Бангладеш муссонлар мавсуми яқинлашаётгани боис ҳалокатли кўчкилар ва сув тошқинлари эҳтимолидан хавфсираб, 100 мингдан ортиқ роҳингяни хавфсиз масофаларга кўчирмоқда. DailySabah Бангладеш расмийлари маълумотига асосланиб, шу ҳақида хабар берди

БМТда Бангладеш жануби-шарқидаги 150 минг қочқин жойлашган лагерлар ҳудуди ёмғирлар мавсумида касалликлар ва фожиаларга фавқулодда мойил экани таъкидланмоқда. 

Август ойидан бери Кокса Базар ҳудудини 700 минг қочқин кесиб ўтган. 

Бангладешдаги қочқинлар ишлари бўйича комиссар Муҳаммад Абул Қаламнинг айтишича, июнь ойигача сув тошқинлари ва кўчкиларга энг кўп мойил жойлардаги 100 мингдан зиёд қочқин бошқа жойларга кўчирилган. 

"Биз 100 мингдан ортиқ қочқинни нисбатан хавфсиз ҳудудларга кўчириб ўтказдик", - деди у француз нашрларидан бирига берган интервьюсида. 

Бангладеш роҳингяларнинг кўчиши учун 30000 акр (14 кв км) ер ажратди. Бироқ Қаламнинг сўзларига кўра, кунига тўрт футбол майдонига тенг ўрмон кесиб ташланмоқда. 

Манбага кўра, ўтган йили ёмғирлар мавсуми натижасида бу ерда 170 киши ҳаётдан кўз юмган. 2012 йилда кўчки натижасида 100 дан зиёд киши ҳалок бўлган, икки йил аввал эса кучли ёмғир 50 кишининг ўлимига сабаб бўлган.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид