Спорт | 00:44 / 01.04.2018
8881
1 дақиқада ўқилади

Ла Лига. «Реал» Канар оролларидан ғалаба билан қайтади

Фото: Twitter/LaLiga

Испания чемпионати 30-турида «Реал» Канар оролларига ташриф буюриб, «Лас-Пальмас» билан беллашди.

Ўйин мадридликлар устунлиги остида ўтиб, йирик ҳисобдаги ғалабаси билан тугади. Беллашувда Бэйл иккита гол урган бўлса, яна бир гол Бензема ҳисобига ёзилди.

Бу натижадан сўнг, «Реал» 63 очко билан 3-ўринда бормоқда. «Лас-Пальмас» 21 очко билан 18-ўринни эгаллаб турибди.

Ла Лига, 30-тур
Лас-Пальмас – Реал Мадрид 0:3 (0:2, 0:1)

31 март, «де Гран Канария» стадиони
Голлар: 0:1 – 26 Бэйл, 0:2 – 39, пенальти Бензема, 0:3 – 51, пенальти Бэйл. 
Лас-Пальмас – Чичисола, Химо Наварро, Агиррегарай, Маседо (Самперио, 46), Гальвес, Кастельяно, Гомес (Экспосито, 46), Аквилани, Халилович, Момо (Эзекиэл, 85), Кальери.
Реал Мадрид – Навас, Вальехо, Тео, Начо (Хакими, 29), Варан, Модрич (Ковачич, 61), Каземиро (Льоренте, 62), Асенсио, Васкес, Бэйл, Бензема.
Огоҳлантиришлар: Момо (36), Гальвес (45), Химо Наварро (51).

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид