Жаҳон | 12:30 / 01.04.2018
16958
1 дақиқада ўқилади

Туркия, Россия ва Эрон президентлари яна учрашади

Фото: Анадолу

4 апрель куни Анқара шаҳрида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған, Россия президенти Владимир Путин ва Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Сурия масаласини муҳокама қилади.

Туркия президенти маъмуриятидан хабар қилишларича, сиёсатчилар учрашувидан бир кун олдин, 3 апрель куни Анқарада Россия-Туркия Олий даражадаги ҳамкорлик кенгашининг еттинчи йиғилиши ўтказилади.

Йиғилиш Эрдўған ва Путин раислигида ўтказилиб, унда икки давлат муносабатлари кенг кўламда муҳокама этилади. 

Туркияга ташриф доирасида Путин «Аккую» АЭСга пойдевор ётқизиш маросимида иштирок этади.

Шу кунларда Туркия ва Эрон президентларининг икки томонлама учрашувига ҳам тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид