Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент Қурилиш вазирлиги фаолиятига доир қарорни имзолади
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси президентининг «Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонга мувофиқ«Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси» давлат унитар корхонаси ташкил қилинади ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгиланади:
- белгиланган тартибда шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизасини ташкил этиш ва ўтказишни таъминлаш:
- архитектура-режалаштириш ва шаҳарсозлик ечимлари даражасини ошириш;
- лойиҳа иши ва қурилиш ишлаб чиқаришни такомиллаштириш, лойиҳалаш ва қурилиш соҳасида илғор тажрибани ўрганиш ва оммалаштириш;
- шаҳарсозлик фаолияти соҳасида буюртмачилар, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар ва бошқа ташкилотлар ўртасидаги келишмовчиликларни кўриб чиқиш.
Ўрнатилган тартибда аккредитациядан ўтган тадбиркорлик субъектлари ҳам ушбу бандда назарда тутилган вазифаларни бажариш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги бир ой муддатда «Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси» давлат унитар корхонасининг уставини ишлаб чиқади ва унинг ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги марказий аппарати Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган бошқарув ходимлари чекланган сони 81 нафар этиб белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирига:
- зарур бўлганда, бошқарув ходимларининг белгиланган штатлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Вазирлик ва идоравий мансуб ташкилотларнинг тузилмасига ўзгартиришлар киритиш;
Вазирлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан вазирликнинг қўшимча ходимлар штат бирликларини киритиш;
Вазирликка юклатилган вазифаларни бажариш доирасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, етакчи лойиҳалар институтлари, илмий-таълим муассасалари, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва чет эл компанияларининг юқори малакали мутахассисларини маслаҳатчи сифатида жалб этиш;
юқори малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилиш, Жамғарма маблағлари ҳисобидан уларга иш ҳақи ва бошқа тўловлар миқдорини белгилаш ҳуқуқи берилади.
Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори ишга қабул қилишда ходимлар маълумотининг энг паст даражаси, ишчилар касблари бўйича малака разрядларини белгилаш юзасидан тегишли йўналишда хорижий олий таълим муассасаларини тамомлаган мутахассисларга нисбатан вазирликда қўлланилиши, истисно тариқасида, тавсиявий характерга эга.
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазири, шунингдек, унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси бош вазири тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Вазирлик тизимидаги ходимларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган устама ҳақлари ва қўшимча тўловлардан ташқари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Қурилиш вазири томонидан тасдиқланадиган қурилиш соҳаси ходимлари фаолиятини баҳолашнинг рейтинг тизимига мувофиқ аниқланадиган меҳнатдаги юқори натижалари учун жамғарма маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорларда рағбатлантирувчи тўловлар амалга оширилади:
- лавозим маошига нисбатан 50 фоиз - 70 баллдан 80 баллгача тўплаган ходимларга;
- лавозим маошига нисбатан 100 фоиз - 80 баллдан 90 баллгача тўплаган ходимларга;
- лавозим маошига нисбатан 200 фоиз - 90 баллдан 100 баллгача тўплаган ходимларга.
Бунда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги 414-сонли қарорининг бюджетдан ташқари маблағларни ишлатиш қисмидаги талаблари вазирликка жорий этилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Қурилиш вазирлиги ва жамғарма тўғрисидаги низомларни, жумладан, жамғарманинг даромад манбаларини аниқлаштирган ҳолда, шунингдек, вазирлик ҳузуридаги қурилиш соҳасидаги назорат инспекцияси тузилмасини тасдиқлайди.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Қурилиш вазирлигининг буюртмалари бўйича юклатилган вазифаларни ижро этиш учун жалб этилаётган чет эл мутахассисларига давлат божи ундирилмасдан кўп марталик визалар расмийлаштиради, шунингдек, уларни вақтинчалик прописка қилиш, турган жойи бўйича ҳисобга олиш ҳамда уларнинг узайтирилишини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Қурилиш вазирлигининг буюртмалари бўйича юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун республикага чет эл мутахассисларини жалб этишга рухсатномалар берилиши, шунингдек, уларга республика ҳудудида меҳнат фаолиятини олиб бориш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини таъминлайди.
Қурилиш вазирлиги Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларини Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Мавзуга оид
20:45 / 15.05.2026
Қурилиш вазирлиги биноси 196 млрд сўмга сотилди. Бу дастлабки хусусийлаштиришдан 14 млрд сўмга юқори нарх
20:45 / 16.04.2026
Тўрт ой олдин сотилган Қурилиш вазирлиги биноси яна қайта аукционга қўйилди
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026