Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Яшил” йўлакдан қизариб ўтди
Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари учувчисиз учиш қурилмасини мамлакатга ноқонуний олиб кирилишининг олдини олишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
“Урганч” халқаро аэропортига “Москва-Урганч” рейси билан самолётда учиб келган фуқаро, 1976 йилда туғилган С.С. мамлакат ҳудудига кириш чоғида “яшил” йўлакни танлади. Бу эса амалдаги тартибларга кўра мазкур фуқаронинг ёнида Ўзбекистон Республикасига олиб кириш тақиқланган ҳамда меъёрдан ортиқ маҳсулот ва нақд хорижий валюталари йўқлигини англатади. Аммо аслида ҳам шундаймиди? Гап шундаки, ушбу шахс божхона назоратидан ўтиш чоғида унга тегишли бўлган қўл юклари “Хайманн” рентген аппаратидан ўтказилганида, компьютер экранидаги тасвирлар қўл юклари орасида шубҳали буюм борлигини намоён этди. Божхоначилар шу тариқа қонунбузардан қиймати 1 000 000 сўмлик, хорижда ишлаб чиқарилган, “X8HG 2.4G” ёзувли учувчисиз учиш аппаратини ашёвий далил сифатида олишди.
Шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудида учувчисиз учиш қурилмаларидан рухсатсиз фойдаланишнинг олдини олиш чоралари тўғрисида” 2014 йил 26 ноябрдаги 322-сонли Қарорига мувофиқ, республикамиз ҳудудига 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб учувчисиз учиш қурилмаларини олиб кирилиши тақиқланган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:45
Фарғона ва Хоразмда наркотик моддалар қўлга олинди
21:34 / 13.06.2026
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
09:50 / 12.06.2026
Ички кийимга яширилган гиёҳвандлик моддаси сақловчи капсулалар аниқланди
15:20 / 09.06.2026