Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2019 йилдан кўпроқ темир йўл маҳсулоти сертификатланади
Вазирлар Маҳкамасининг 22.03.2018 йилдаги 211-сон қарори билан Мажбурий тартибда сертификатланадиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва унга олиб кириладиган маҳсулотлар турлари рўйхатига қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Norma ёзмоқда.
Темир йўл маҳсулотини мажбурий сертификатлаштириш Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг «Темир йўл маҳсулотини сертификатлаштириш маркази» ДУК ва «Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги аккредитациядан ўтган идоравий синов ва сертификатлаштириш марказлари томонидан амалга оширилади.
Рўйхатнинг алоҳида позициялари (40, 43, 60, 63) сертификатланадиган темир йўл маҳсулотининг янги турлари билан тўлдирилди, шунингдек янги позиция (71-1) қўшилди. Ўзгартиришлар жадвалда келтирилади.

Ҳужжат 1.01.2019 йилдан кучга киради.
Мавзуга оид
18:31 / 29.05.2026
Москва-Душанбе поезди ҳаракати 6 йиллик танаффусдан сўнг тикланади
19:21 / 21.03.2026
«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўлини 2030 йилда ишга тушириш режалаштирилмоқда
18:13 / 19.03.2026
Байрам кунлари қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади
15:20 / 14.03.2026