Ўзбекистон | 15:00 / 04.04.2018
6759
3 дақиқада ўқилади

Андижонда Адлия вазирлиги ташаббуси билан “Ҳуқуқий ахборот кунлари” ўтказилди

Ўзбекистоннинг энг чекка қишлоқларидаги инсонларнинг хонадонларигача барча билан ҳамнафас бўлиш, сифатли ҳуқуқий хизмат кўрсатиш, шунингдек, фуқароларнинг давлат органларидан рози бўлишлари учун бор имкониятлардан тўлалигича фойдаланиш мақсадида жорий йилнинг 1-3 апрель кунлари Адлия вазирлигининг ташаббуси билан Андижон вилояти ҳокимлиги, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилоят бошқармаси, Адвокатлар палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси ва бошқа давлат ташкилотлари билан ҳамкорликда Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида “Фуқаролар давлат органларига эмас, давлат органлари фуқароларга хизмат қилиши керак!” шиори остида “Ҳуқуқий ахборот кунлари” ўтказилди.

Фото: Андижон вилоят адлия бошқармаси

Тадбирнинг дастлабки икки кунида вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги давлат нотариал идоралари ҳамда ФҲДЁ бўлимлари, жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича, шунингдек, маъмурий ва иқтисодий судлар, солиқ, ички ишлар бошқармалари, вилоят “Ермулккадастр”, Марказий банк вилоят бош бошқармаси, Бандликка кўмаклашувчи Марказ, Мусулмонлар идораси Андижон вилояти вакиллиги, “Ўзбекистон ёшлар” иттифоқи вилоят кенгаши масъул ходимлари Пахтаобод туманининг барча ҳудудларида 10дан ортиқ гуруҳларга бириктирилган ҳолда хонадонларга кириб бориб, фуқаролар билан мулоқотлар ташкил этишди. Бу ҳақда Андижон вилоят адлия бошқармаси KUN.UZ’га хабар бермоқда.

Фото: Андижон вилоят адлия бошқармаси

Бунда оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш, фуқароларга нотариал ҳаракатларни расмийлаштириш ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш билан боғлиқ ҳуқуқий тушунтиришлар бериш, лозим бўлса нотариал ҳаракатларни тасдиқлаб берилишини таъминлаш ва ёшлар ўртасида алкогол ичимликлари ва гиёҳванд моддалари истеъмол қилишнинг салбий оқибатлари, оммавий маданият, яъни ТВ ва интернет орқали кириб келаётган ҳамда миллий менталитетга хос бўлмаган бегона урф-одатларнинг зарарларини тушунтириш каби долзарб вазифаларга асосий эътибор қаратилди.

Фото: Андижон вилоят адлия бошқармаси

“Ҳуқуқий ахборот кунлари”нинг сўнгги учинчи кунида Пахтаобод тумани ҳиёбони ва марказий ўйингоҳида ташкил этилган якуний байрамона тадбир “Ҳуқуқий сайл”га айланиб кетди.

Фото: Андижон вилоят адлия бошқармаси

Шунингдек, иштирокчиларга 1000 дан ортиқ турли хилдаги бадиий адабиётлар ва бошқа китобларнинг тарқатилиши халқнинг китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга хизмат қилади.

Фото: Андижон вилоят адлия бошқармаси
Фото: Андижон вилоят адлия бошқармаси

“Ҳуқуқий ахборот кунлари” якунида бу каби тадбирларни кейинчалик вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам доимий равишда ўтказиб боришга келишиб олинди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид