Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕЧЛ. "Реал" сафарда "Ювентус"ни йирик ҳисобда енгди
Фото: Getty Images
2017/18 йилги Чемпионлар Лигаси 1/4 финалининг биринчи ўйинлари старт олди.
Куннинг марказий ўйини "Ювентус" ҳамда "Реал Мадрид" ўртасида кечди. Туринда кечган учрашув меҳмонларнинг йирик ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди.
Ўйиннинг 3-дақиқасида Роналду ҳисобни очган бўлса, 64-дақиқада дублга эришиб, орадаги фарқни оширди. Орадан 8 дақиқа ўтиб, Марсело жамоасининг йирик ҳисобда ғалаба қозонишини таъминлади.
Жамоалар ўртасидаги жавоб ўйини 11 апрель куни "Сантьяго Бернабеу"да ўтказилади.
Ювентус Италия – Реал Мадрид Испания 0:3
Голлар: 0:1 – 3 Роналду, 0:2 – 64 Роналду, 0:3 – 72 Марсело.
Ювентус – Буффон, Бардзальи, Алекс Сандро, Де Шильо, Кьеллини, Дуглас Коста (Матюиди, 69), Бентанкур, Хедира (Куадрадо, 75), Асамоа (Манджукич, 69), Дибала, Игуаин.
Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Модрич (Ковачич, 82), Каземиро, Иско (Асенсио, 75), Кроос, Бензема (Васкес, 59), Роналду.
Огоҳлантиришлар: Бентанкур (26), Дибала (45), Рамос (55), Ковачич (88).
Четлатиш: Дибала (66).
Мавзуга оид
12:16 / 23.03.2026
Мадрид дербисида “Реал” устун келди, “Барселона” минимал ҳисобда ғалаба қозонди
21:31 / 23.02.2026
«Да Луш»даги можаро: Винисиусни «маймун» деб камситишди
13:39 / 15.02.2026
«Реал»да йирик ғалаба, Италия дербисида ҳакамлик можароси. Кун ўйинлари
23:19 / 11.02.2026