19:40 / 04.04.2018
25331

Энг яхши камерага эга 10 смартфон - DxOMark версияси

DxOMark нуфузли ресурси энг яхши мобил камералар рейтингини янгилади ва илк икки ўринни Huawei P20 Pro ва Huawei P20 флагманларига берди.

Huawei P20 Pro — 109 балл

Фото: huawei.com
  • Уч камера:
  1. 40 мегапикселли RGB-сенсор, f/1,8 диафрагма ва 27 мм фокус масофали объектив;
  2. 20 мегапикселли монохром сенсор, f/1,6 диафрагма ва 27 мм фокус масофали объектив;
  3. 8 мегапикселли RGB-сенсор, f/2,4 диафрагмали ва 80 мм фокус масофали, шуниндек, оптик стабилизацияли телеобъектив.
  • 40 Мп сенсорда фазавий автофокус;
  • 4К видеосъёмка режими;
  • 720p ўлчамли сониясига 960 кадр частотали тезлаштирилган съёмка.

Смартфон қолган барча флагманларни камида 10 очкога ортда қолдириб, биринчи ўринни эгаллади. Монохром датчикли асосий ва қўшимча модуль ҳатто ёруғлик етарлича бўлмаган иншоотларда ҳам юқори тасвир сифати билан таъминлайди. Huawei P20 Pro ўзининг телеобъективи ва монохром сенсори шарофати билан объектларни узоқ масофадан ҳам сифатни йўқотмай суратга олиш имконини беради.

Бу смартфонда видеога олиш ҳам суратга олишдек ёқимли. Ажойиб оптик стабилизация, яхши автофокус ва жуда паст шовқин даражаси сизни сифатли видеотасвир билан таъминлайди. Видеосъёмка сифати учун 98 балл олган Huawei P20 Pro смартфони Google Pixel 2'ни ортда қолдиришга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, Хитой флагмани бозордаги энг яхши универсал мобил қурилма, деб топилди.

Huawei P20 — 102 балл

Фото: huawei.com
  • Асосий модуль: 12 мегапикселли RGB-сенсор, f/1,8 диафрагмали ва 27 мм фокусли объектив;
  • Қўшимча модуль: 20 мегапикселли монохром датчик, f/1,6 диафрагма ва 27 мм фокусли объектив;
  • Фазавий автофокус.

102 очко йиққан Huawei P20 смартфони шарафли иккинчи ўринни эгаллади. Кенжа версия P20 Pro'нинг барча афзалликларига эга бўлмаса-да, яхши натижа кўрсатмоқда. Ушбу смартфон камераси сифатли тасвир ва кенг динамикли ранг диапазони билан таъминлайди. Афсуски, бу смартфон телеобъективдан маҳрум, бу яқиндан олинган суратлар сифатига таъсир кўрсатади.

DxOMark.com ходимлари Huawei P20 видеосъёмкаси сифатини 94 баллга баҳолашди ва унинг автофокусини алоҳида эътироф этишди. Умуман олганда, бу смартфон камераси катта ютуқлари билан мақтана олмайди, шундай бўлса-да, у аксарият флагманлар натижаларидан анча яхши.

Samsung Galaxy S9 Plus — 99 балл

Фото: samsung.com
  • Асосий модуль: 12 мегапикселли сенсор, f/1,5 / ва f/2,4 ўзгарувчан диафрагмали объектив;
  • Қўшимча модуль: 12 мегапикселли сенсор, f/2,4 диафрагмали телеобъектив;
  • Оптик стабилизация;
  • Асосий модулдаги фазавий автофокус;
  • Сониясига 60 кадр тезликда 4K видео съёмкаси;
  • Сониясига 960 кадр частотали тезлаштирилган съёмка.

Google Pixel 2 — 98 балл

Фото: media.bwone.com
  • 12 мегапикселли сенсор, f/1,8 диафрагмали объектив;
  • Автофокус;
  • Оптик тасвир стабилизацияси;
  • HDR+технологияси;
  • Портрет режими машина таълимига асосланган.

iPhone X — 97 балл

Фото: apple.com
  • Асосий модуль: 12 мегапикселли сенсор, f/1,8 диафрагмали кенг бурчакли объектив;
  • Қўшимча модуль: 12 мегапикселли сенсор, f/2,4 диафрагмали телеобъектив;
  • Оптик тасвир стабилизацияси;
  • Секин синхронлашув режимига эга Quad-LED True Tone чақноқи (вспишка);
  • Фазавий автофокус;
  • Портрет ёруғлик;
  • Сониясига 60 кадр тезликка эга 4K видеосъёмка режими.

Huawei Mate 10 Pro — 97 балл

Фото: huawei.com
  • Асосий модуль: 12 мегапикселли сенсор, f/1,6 диафрагмали объектив;
  • Қўшимча модуль: 20 мегапикселли монохром сенсор, f/1,6 диафрагмали объектив;
  • Лазер автофокус;
  • Икки LED-чақноқ;
  • 2 160р ўлчамда сониясига 30 кадр частотали видеосъёмка; 1 080р ўлчамда сониясига 30 ёки 60 кадр частотали видеосъёмка.

Xiaomi Mi MIX 2S — 97 балл

Фото: Mi.com
  • Асосий модуль: 12 мегапикселли сенсор, f/1,8 диафрагмали кенг бурчакли объектив;
  • Қўшимча модуль: 12 мегапикселли сенсор, f/2,4 диафрагмали ва икки карра катталаштирувчи объектив;
  • Dual Pixel технологиясида ишловчи автофокус;
  • Оптик стабилизация.

Apple iPhone 8 Plus — 94 балл

Фото: apple.com
  • Асосий модуль: 12 мегапикселли BSI-сенсор, f/1,8 диафрагмали кенг бурчакли объектив;
  • Қўшимча модуль: 12 мегапикселли сенсор, f/2,8 диафрагмали телеобъектив;
  • Портрет режим;
  • Асосий модулда оптик тасвир стабилизацияси;
  • Focus Pixels технологияси ёрдамида автофокус;
  • Секин синхронизация режимига эга Quad-LED True Tone чақноқ;
  • Автоматик HDR.

Samsung Galaxy Note 8 — 94 балл

Фото: samsung.com
  • Асосий модуль: 12 мегапикселли сенсор, 26 миллиметрли f/1,7 диафрагмали кенг бурчакли объектив;
  • Қўшимча модуль: 12 мегапикселли сенсор, f/2,4 диафрагмали телеобъектив;
  • Икки карра оптик зум;
  • Фазавий автофокус;
  • Оптик тасвир стабилизацияси;
  • Икки LED-чақноқ;
  • 2 160р ўлчамда сониясига 30 кадр частотали видеосъёмка.

Apple iPhone 8 — 92 балл

Фото: apple.com
  • 12 мегапикселли BSI-сенсор, f/1,8 диафрагмали объектив;
  • Оптик тасвир стабилизацияси;
  • Секин синхронизация режимига эга Quad-LED True Tone чақноқ;
  • Dual Pixel технологиясида ишловчи автофокус;
  • Автоматик HDR.
Top