Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қироллик оиласи вакилларига устрица ва сув истеъмоли тақиқланди
Парҳезшунослар Британия қироллик оиласи аъзолари учун хорижий сафарлар чоғида истеъмол қилиш тақиқланган маҳсулотлар рўйхатини тузишди, бундан мақсад - уларни заҳарланишдан сақлаш, дейилади Independent нашрида.
Тақиқланган маҳсулотларнинг биринчи ва асосий гуруҳига моллюскаларнинг барча турлари, жумладан, устрицалар киритилган. Касалликлар назорати ва профилактикаси маркази экспертларининг фикрича, соҳил сувларидаги зарарли вибрионлар туфайли уларни хом ҳолатда ейиш хавфли.
"Қора рўйхат"даги кейинги маҳсулот хом гўшт ва яхши қовурилмаган стейклардир, уларда ҳам инсон организми учун зарарли микроорганизмлар сақланиб қолади.
Бундан ташқари, қироллик оиласи вакилларига сув қувуридан сув ичиш тақиқланди, ҳатто у мамлакатда шундай қилиш мумкин бўлса ҳам.
Мавзуга оид
22:32 / 26.06.2026
Чарлз III Британия монархлари орасида биринчи бўлиб солиқларини эълон қилди
18:22 / 26.06.2026
Morgan кўз узиш имконсиз ретро дизайнли автомобилни тақдим қилди
21:12 / 25.06.2026
Шавкат Мирзиёев ва Тони Блэр ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди
17:26 / 23.06.2026