Жаҳон | 17:05 / 04.04.2018
12734
1 дақиқада ўқилади

КҚТТдаги Британия делегацияси Россиянинг Скрипаль иши бўйича таклифини рад этди

Фото: Reuters

Буюк Британиянинг КҚТТ (Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича ташкилот) қошидаги делегацияси Россиянинг Солсберида ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия заҳарланиши билан боғлиқ ҳодисани биргаликда суриштирувдан ўтказиш бўйича таклифини рад этди. Бу ҳақда идора твиттердаги ўз саҳифасида хабар берган.

«Англиянинг Солсберида юз берган ҳодисани Британия-Россия қўшма суриштирувидан ўтказиш бўйича таклифи ғалати. Бу чалғитувчи тактика ва қўшимча ёлғон маълумот тарқатиш бўлиб, у Россия ҳукумати жавоб бериши керак бўлган саволлардан қочишга йўналтирилган», - дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Скрипаль ишида россиялик шубҳали шахс пайдо бўлгани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид