Собиқларга имкон берилди. Жиззахда 1 кунда 6 ҳоким ўзгарди
3 апрель куни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов Жиззах вилоятига ташриф уюштирди.
Ташриф давомида бош вазир раислигида вилоят маркази Жиззах шаҳрида, Бахмал, Дўстлик, Пахтакор ва Зарбдор туманларида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиялари ўтказилди. Сессияда ташкилий масалалар кўриб чиқилди.
Kun.uz манбаси хабар беришича, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасига мувофиқ вилоят ҳокими қарорига асосан вилоят бўйича жами 6 ҳоким ўзгарди.
Жиззах шаҳри ҳокими Акром Баҳритдинович Рахмонқулов ўрнига Акбар Сафарович Шукуров;
Бахмал тумани ҳокими Баҳриддин Ўролович Сафаров ўрнига Муса Тўраевич Анарбоев;
Дўстлик тумани ҳокими Иброҳим Болтабоевич Қаршибоев ўрнига Улуғбек Юлдашевич Узоқов;
Пахтакор тумани ҳокими Нарзулла Ғайбуллаевич Қўшбоқов ўрнига Шукрулло Ҳабибуллаевич Бобоев;
Зарбдор тумани ҳокими Саноқул Жўрақулович Анқаев ўрнига Нарзулла Ғайбуллаевич Қўшбоқов;
Зафаробод тумани ҳокими в.б Зиядин Ҳамидович Сайидов ўрнига Иброҳим Болтабоевич Қаршибоев тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими Шукрулло Бобоев ва Жиззах вилоятининг собиқ ҳокими Улуғбек Узоқов ўтган йилнинг 30 октябрида 2017 йилги пахта мавсумида ушбу вилоятларда ҳосил қўшиб ёзишга йўл қўйилгани сабабли президент томонидан ишдан олинганди.
Мавзуга оид
20:04 / 21.11.2024
Отасининг ёнига кўмилган қизалоқлар: опа-сингил маст “пойгачи”нинг қурбони бўлди
09:31 / 20.11.2024
Жиззахда икки бола машина уриб кетиши оқибатида вафот этди
09:00 / 13.11.2024
1,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди
09:25 / 06.11.2024