Жаҳон | 15:25 / 04.04.2018
5791
1 дақиқада ўқилади

Трамп Болтиқбўйи давлатларига АҚШ ҳарбийларини юборишда давом этади

Фото: Reuters

АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар Болтиқбўйи давлатларига аскарларни юборишда давом этади. Бу ҳақда Postimees эълон қилинган АҚШ ва Болтиқбўйи мамлакатлари Хавфсизлик декларациясига асосан хабар берди.

«Қўшма Штатлар Болтиқбўйи давлатларига аскарларни юборишда давом этиш ниятида, бунда Эстония, Латвия ва Литванинг миллий мудофаани ривожлантириш ҳамда босиб туришни кучайтириш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш асосий мақсад», - дейилади ҳужжатда.

Шунингдек Трампнинг ваъда беришича, АҚШ Болтиқбўйи давлатларининг кучли, ғурурли ва ишончли дўсти ҳамда иттифоқчиси бўлиб қолади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид