Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австрияда нол евролик банкнота чиқарилди
Германияда нол евролик банкнота чиқарилганидан кейин Австриянинг Айзенштадт шаҳри раҳбарияти ҳам 3 апрелдан шундай купюрани чиқарди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ маълум қилди.
Янги купюра эгалари, албатта, у билан ўз харидлари учун ҳисоб-китоб қила олмайдилар, бироқ бу қоғоз пулда евро учун хос барча ҳимоя даражаси мавжуд. Бундан ташқари, нол евро лицензиялаштирилган босмахонада босиб чиқарилган.
Бундай купюрадан ҳаммаси бўлиб 5 минг дона чиқарилган. Уни Айзенштадт шаҳар ратушасидаги аҳолига хизмат кўрсатиш марказида 3,5 еврога харид қилиш мумкин.
Австрия ҳукумати ғоясига кўра, купюра сайёҳлар учун ажойиб сувенир ва ҳар қандай коллекционер учун қизиқ бўлади. Банкнотанинг олд томонида австриялик бастакор Йозеф Гайдн сурати ҳамда унинг асаридан ноталар ва “Менинг тилимни бутун дунёда тушунишади” ёзуви бор.
“Банкнота нафақат ҳақиқий банкнота каби кўринишда, балки ҳақиқий банкнотадир”, деб таъкидлаб ўтган Айзенштадт раҳбарияти.
Шаҳар маъмуриятида таъкидланишича, купюра сотила бошлангандан кейин унга нафақат Австрияда, балки унинг ташқарисида ҳам катта талаб пайдо бўлди. Дунёнинг турли бурчакларидан коллекционерлар телефон орқали купюрага буюртма бера бошлашган.
Австрия евро пул бирлигига 2002 йил январда ўтган. Мамлакатда еврогача Австрия шиллинги муомалада бўлган.
Мавзуга оид
10:15 / 29.06.2026
Австриянинг иккинчи йирик шаҳри коммунистларга овоз берди
08:51 / 04.06.2026
Германия фуқаролигини олган чет элликлар сони рекорд даражага етди
19:52 / 03.06.2026
Саида Мирзиёева Австрия федерал канцлери билан учрашди
22:50 / 01.06.2026