19:43 / 05.04.2018
8241

KUN.UZ'нинг Telegram'даги ўқувчилари сони 300 000дан ошди!

KUN.UZ таҳририяти замон билан ҳамнафас қадам ташламоқда, бугунги давр талабидан келиб чиқиб ҳаракат қилмоқда, оммавий ахборот воситаси сифатида Ўзбекистон ва жаҳонда кузатилаётган янгиликларни ўз вақтида етказиб бермоқда.

Сайтнинг турли ижтимоий тармоқларда ўз саҳифалари бор. Бугунги кун интернет фойдаланувчиларининг аксарияти ижтимоий тармоқлардан кенг фойдаланади. Буни инобатга олган ҳолда сайтнинг энг етакчи ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаси мавжуд. Ўқувчи ўзига қулай ижтимоий тармоқ орқали KUN.UZ’да эълон қилиб борилаётган хабарлар, мақолалар ва фото-видеоматериалларни кузатиб бориш имкониятига эга.

Жумладан, шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, сайтнинг Ўзбекистонда энг оммабоп бўлган Telegram мессенжеридаги обуначилари сони 300 000 дан ошди. Ушбу кўрсаткич Ўзбекистондаги Telegram саҳифалари аудиторияси бўйича рекорд натижа ҳисобланади.  

KUN.UZ’ни, шунингдек, YouTube (133 600дан зиёд), Facebook (200 300дан зиёд), Twitter (19 750га яқин), “Одноклассники” (225 800га яқин) ҳамда Instagram (768 000) каби ижтимоий тармоқлар орқали ҳам мунтазам кузатиб боришади.

Умумий ҳисобда Ўзбекистон ва дунё хабарларини KUN.UZ’нинг ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар орқали жами – 1 647 500 нафарга яқин ўқувчи кузатиб бормоқда. Бу KUN.UZ таҳририяти учун ҳам ютуқ, ҳам ўзига хос масъулиятдир. Биздан узоқлашманг ҳамда биз сизга тезкор, аниқ ва холис ахборотлар тақдим этишда давом этамиз.

Top