«Ливерпуль» «Манчестер Сити»ни йирик ҳисобда енгди
Чемпионлар Лигасининг чорак финалида «Ливерпуль» «Манчестер Сити»ни қабул қилди. Ливерпулдаги «Энфилд» стадионида кечган учрашув мезбонларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
«Ливерпуль» футболчилари барча голларни биринчи бўлимда уришди - Муҳаммад Салоҳ, Алекс Окслейд-Чемберлен ва Садио Мане голларга муаллифлик қилишди. Бу голларга Робертро Фирмино, Жеймс Милнер ва Салоҳ ҳаммуаллиф бўлишди.
Жавоб учрашуви «Манчестер Сити»нинг уй стадиони «Этиҳад»да 10 апрель куни бўлиб ўтади.
Чемпионлар лигаси
Чорак финал
Ливерпуль – Манчестер Сити 3:0 (3:0, 0:0)
Голлар: 1:0 – 12 Салоҳ, 2:0 – 20 Окслейд-Чемберлен, 3:0 – 31 Мане.
Ливерпуль – Кариус, Ловрен, Робертсон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Фирмино (Соланке, 71), Окслейд-Чемберлен (Морено, 85), Салоҳ (Вейналдум, 53), Милнер, Мане, Хендерсон.
Манчестер Сити – Эдерсон, Отаменди, Компани, Лапорт, Уокер, де Брюйне, Гюндоган (Стерлинг, 57), Сильва, Фернандиньо, Сане, Габриэл Жезус.
Огоҳлантиришлар: Отаменди (45), Габриэл Жезус (76), де Брюйне (80), Хендерсон (86), Стерлинг (90).
Мавзуга оид
12:00 / 13.10.2024
«Футболчи бўлишдан мақсадим «Феррари» миниб юриш бўлмаган» — Бирорта суперюлдузга ўхшамайдиган Родрининг ҳикояси
12:23 / 02.10.2024
«Арсенал» «ПСЖ»га имкон қолдирмади, «Барса» ва «Сити» истаганча гол урди. ЕЧЛда кун ўйинлари
17:00 / 26.09.2024
Чемпионлик курашига таъсир қилувчи жароҳат — Родрисиз «Сити»нинг титул пойгасидаги имкониятлари қандай?
15:41 / 26.09.2024