Жамият | 11:12 / 05.04.2018
34773
2 дақиқада ўқилади

Россияда юз берган ЙТҲда Ўзбекистоннинг 4 фуқароси ҳалок бўлди (рўйхат)

Россия Федерацияси Ставрополь ўлкасида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистоннинг 4 нафар фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар бермоқда. Қайд этилишича, ушбу ҳодиса юзасидан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигида «Тезкор рақамлари» очилди.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Call-марказига фуқаро А.Бойматовдан тушган маълумотга кўра, (Ўзбекистон Республикаси фуқароси, ҳозирги пайтда Россия Федерацияси ҳудудида) 2018 йилнинг 4 апрель куни соат 18:39да Россия Федерацияси, Изобилб шаҳар округининг «Ставропол-Новоалександровск» автомобиль йўлида «ВАЗ-2101» русумли енгил автомобили, “Исузу» русумли юк автомобили билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида 4 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари вафот этган.

Вафот этган фуқаролар:

1. Шуҳрат Жумақулов, 1983 й.т.
2. Миржалол Тагаев, 1991 й.т.
3. Муҳритдин Қаршиев, 1995 й.т.
4. Баҳром Юнусов, 1988 й.т.

Бирламчи маълумотларга кўра, вафот этган фуқаролар Жиззах вилояти Зомин туманидан.

Вафот этганларнинг жасадлари Изобиль шаҳар округининг марказий касалхонасига олиб борилган.

Ушбу маълумот Россия Федерацияси фавқулодда вазиятлар бошқаруви миллий маркази томонидан тасдиқланган.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид