Жаҳон | 19:06 / 05.04.2018
14744
1 дақиқада ўқилади

Суриядан Афғонистонга келган жангарилар сони айтилди

Фото: Rahman Safi

Тожикистон махсус хизматлари маълумотларига кўра, тахминан 8 минг террорчи Суриядан Афғонистонга кўчиб ўтган. Бу ҳақда Россия ФХХ директори биринчи ўринбосари, армия генерали Сергей Смирнов хабар берди.

"Тожикистон томонининг маълумоти ҳозирда Афғонистон ҳудудидан Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатлари учун келаётган таҳдиддан дарак берди. Жангариларнинг ўтиши, жумладан, ИШИДдагиларнинг, Эрон, Туркия чегараси орқали рўй берди, Афғонистонга, хусусан, шимолий туманларга қараб кетмоқда", - дея айтиб ўтди у ШХТ Минтақавий актилтеррорчилик тузилмасининг 32-йиғилиши якунлари бўйича

Унинг сўзларига кўра, “Тожикистон махсус хизматлари маълумотига кўра, қарийб 8 минг шахс Суриядан келган”.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид