Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пойтахт аэропорт ва вокзалдаги ҳожатхонадан бошланади – Назарбоев
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Остонада шаҳарнинг 20 йиллиги нишонланишидан аввал тартиб ўрнатиш ҳақида топшириқ берди.
Унинг 5 апрель куни Қозоғистон пойтахтини ривожлантириш бўйича йиғилишда маълум қилишича, тартиб аэропорт ва вокзаллардаги ҳожатхоналардан, у ерда одамларга қандай хизмат кўрсатишдан бошланади.
«Олмаотадан бу ерга келганимизда, олмаоталиклар сизларга худди колхозчиларга қарагандек қараган, тўғрими? Энди эса қандай? Мен бу нарсаларни шунга айтмоқдаманки, ҳукумат ва ҳокимият Остонанинг 20 йиллигини нишонлашга яхши кўрсаткичлар ва меҳмонлар, энг асосийси – ўзимиз учун тоза шаҳар билан кириб келиши керак», - дея таъкидлаб ўтган Назарбоев.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Назарбоев Остонада Вашингтон тажрибасини қўллаш ҳақида топшириқ берганди.
Мавзуга оид
08:25 / 22.06.2026
Саида Мирзиёева «Остона» халқаро молия маркази фаолияти билан танишди
19:52 / 21.04.2026
Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга амалий ташрифи бошланди
19:12 / 05.03.2026
Қозоғистонда Марказий Осиё мамлакатларининг экологик саммити бўлиб ўтади
09:42 / 23.01.2026