Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги Байналмилал кўчаси Сеул шарафига номланади
Тошкент шаҳридаги Байналмилал кўчаси Сеул шарафига номланади. У реконструкция қилинади ва Корея йўналишида бўлади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимиятидан маълум қилишган, деб ёзмоқда Газета.uz
Жанубий кореялик мутахассислар Бешёғочдан Оқтепа шоҳ кўчасига қадар бўлган Сеул кўчасини лойиҳалаштириш ва дизайни бўйича шаҳар архитектура хизмати билан ҳамкорлик қилади.
Лойиҳа билан Оқтепа канали бўйлаб сайр қилиш жойи, шаҳарликларнинг дам олиши учун ўриндиқлар, кафе, ресторан ва бошқа объектларни барпо этиш назарда тутилган.

Таъкидланишича, лойиҳа Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилмоқда, бироқ у Жанубий Кореядан бўлган экспертлар томонидан тасдиқланади.
Мавзуга оид
08:55
Абдулла Қодирий кўчасида ҳайдовчилар учун янги қайрилиш жойи ташкил этилди
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026