Жаҳон | 12:38 / 07.04.2018
6226
1 дақиқада ўқилади

АҚШ БМТ ХКнинг Ғазо сектори бўйича баёноти лойиҳасини блоклади

Фото: AP

АҚШ БМТ Хавфсизлик кенгашининг Ғазо сектори билан чегарадаги вазият бўйича баёноти лойиҳасини блоклаб қўйди. У ерда икки ҳафтадан бери фаластинликларнинг Исроил армияси билан тўқнашувилари давом этмоқда. Бу ҳақда Фаластиннинг БМТдаги доимий кузатувчиси Риёд Мансур журналистларга хабар берди.

"Бир неча дақиқа аввал 15 давлатдан бири қарши чиққани жуда афсусланарли, гарчи 14 мамлакат баёнотни қабул қилишга тайёр эди. Бу АҚШ делегацияси томонидан масъулиятсизлик", - дея маълум қилди Мансур.

Фаластиндан доимий кузатувчининг қўшимча қилишича, Вашингтоннинг бундай қарорлари Исроил Мудофаа армиясига Фаластин оддий фуқароларига ҳужум қилишда давом этиш имконини беради.

Ўз навбатида, Исроилнинг БМТдаги доимий вакили Данни Даноннинг маълум қилишича, БМТ Хавфсизлик кенгаши “болаларни тирик тўсиқ сифатида фойдаланаётган ҲАМАСни қоралаши, шунингдек, бундай провокацияларга якун ясашга чақириши керак”.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид