Жаҳон | 13:53 / 07.04.2018
8448
1 дақиқада ўқилади

Канадада ЙТҲ, хоккейчилар ҳалок бўлди

Канадада «Гумбольдт Бронкос» хоккей клубининг ўсмирлар жамоасини олиб кетаётган автобус аварияга учради. Бу ҳақда FoxNews хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, автобус юк машинаси билан тўқнашган. Авария натижасида жамоанинг бир неча хоккейчилари ҳалок бўлди. Воқеа Тисдейл шаҳри яқинида юз берган, «Гумбольдт Бронкос» ўйинчилари у ерга «Нипавин Ҳоукс» билан навбатдаги учрашувни ўтказиш мақсадида йўл олган. Жабрланувчиларнинг аниқ сони хабар берилмади.

Фото: twitter.com

«Ҳоукс» раҳбарияти ўйин бекор қилингани ҳақида маълумот берди.

Клуб автобусида бўлган хоккейчилар ёши 16дан 21гача бўлган.

Айни дамда воқеа жойида қутқарув хизматлари ишламоқда. Полиция ва терговчилар фожиа сабабларини аниқлаштирмоқда.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид