Жаҳон | 18:05 / 07.04.2018
14551
1 дақиқада ўқилади

Россия элчихонаси Борис Жонсон билан учрашув ҳақида илтимос қилди

Фото: РИА "Новости"

Россиянинг Лондондаги элчихонаси Британия Ташқи ишлар вазирлигига ташқи сиёсат идораси раҳбари Борис Жонсон билан ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипалнинг заҳарланиши бўйича вазиятни муҳокама қилиш учун учрашиш илтимоси билдирилган нота юборди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Маълумки, элчи Александр Яковенконинг Буюк Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон билан учрашувини ташкиллаштириш эҳтиёжи анчадан бери бор эди. Бу икки томонлама муносабатлар комплекси, шунингдек, Солсберидаги воқеани суриштирувдан ўтказиш масаласини муҳокама этиш учун керак. Шу сабабдан Яковенко Жонсонга шахсий нота юборди», - дея хабар қилган элчихона вакили.

Унинг таъкидлашича, дипломатик ваколатхонада Буюк Британия ТИВ билан «ҳамкорликнинг ҳозирги даражасига ижобий баҳо» бера олишмайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Скрипалнинг аҳволи яхшилангани хабар берилганди.

Мавзуга оид