Жаҳон | 12:06 / 07.04.2018
9313
1 дақиқада ўқилади

Украинада янги турдаги қўшинлар ташкил этилади

Фото: Reuters

Украина Мудофаа вазирлигидан айтишларича, қўшинларнинг алоҳида – тиббий турдагиси ташкил этилиши мумкин. Бу ҳақда «Украинская правда» Украина Қуролли кучлари тиббий хизмати бошлиғи, Бош ҳарбий-тиббий бошқарма бошлиғи, тиббий хизмат полковниги Игорь Хоменкога асосан хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, бундай турдаги қўшинларни шакллантиришда Бундесвер тизимидан намуна олинади.

«Украина тизими немислардан 100 фоизга кўчириб олинмайди, бироқ унинг асосий принципларидан фойдаланилади: тиббий таъминот бошқарувининг ягона органи, ягона бўйсунув вертикали, тиббиёт ходимлари тиббий таъминот учун жавоб беради, улардан ўзларига хос бўлмаган функциялар олиб ташланади», - дея аниқлик киритди Хоменко.

Таъкидланишича, тегишли ислоҳот 2021 йилгача амалга оширилади, бундай турдаги қўшинларга эса тахминан 25 минг ҳарбий хизматчи киради.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид