Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мюнстердаги фожиа сабаблари аниқланмади
Германия ИИВ раҳбари Хорст Зеехофер маълум қилдики, Мюнстерда одамлар устига юк ташувчи автомобилни ҳайдаб борган шахс ёлғиз ҳаракат қилган ва унинг ҳаракатларида террорчилик излари топилмаган. Айни вақтда тергов жараёни давом этмоқда.
«Ҳозирда ушбу ҳаракат ёлғиз жиноятчи, терроризмга алоқадор бўлмаган шахс томонидан содир этилгани тасдиқланган тақдирда ҳам текширув ишлари давом этади», деган у N24 эфирида.
Германия прокуратураси ҳам ушбу жиноят мотивларини аниқлай олмади.
«Айни вақтда бизда ушбу ҳодисани изоҳлайдиган аниқ маълумот йўқ. Барча йўналишларда интенсив текширув олиб борилмоқда», дея қайд этган прокуратура вакили.
Шанба куни Мюнстернинг тарихий қисмидаги ресторан ҳовлисида ўтирган одамлар устига кичик юк машинаси ҳайдалди. Ушбу ҳужум оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, 20 га яқин киши жароҳат олди.
Автомашина ҳайдовчиси 48 ёшли Йенс исмли немис бўлиб чиқди. Унинг Зауэрланд шаҳрида туғилиб-ўсгани, аввал майда жиноятлари учун бир неча бор қўлга олингани, руҳий хасталик ва жонига қасд қилишга мойиллиги бўлгани аниқланган.
Йенс пешонасига ўқ узиб, ўзини ўлдирди. Жиноят қуроли бўлган машина унинг номига расмийлаштирилгани маълум бўлди. Автомобильдан ичида шубҳали буюм бўлган сумка топилди, бироқ воқеа жойига чақирилган сапёрлар портловчи модда аниқламади.
Мавзуга оид
15:05 / 08.04.2018
Мюнстерда кафе мижозларига ҳужум қилган шахснинг ёнидан топилган автомат сохта бўлиб чиқди
07:44 / 08.04.2018
Мюнстердаги ҳужумда жабрланганлар сони маълум қилинди
00:34 / 08.04.2018
Германияда одамларни босиб кетган ҳайдовчи ҳақида тафсилотлар маълум қилинди
21:55 / 07.04.2018