Жаҳон | 20:33 / 08.04.2018
12855
2 дақиқада ўқилади

Оқ уй Сурияга қарши ҳарбий ҳаракатлар амалга оширилиши мумкинлигини айтди

Фото: AP Photo / Hussein Malla

Оқ уй Суриянинг Дума шаҳрида кимёвий ҳужум содир этилгани ҳақидаги маълумотлар ортида Сурияга қарши ҳарбий ҳаракатлар амалга оширилишини истисно қилмайди. Бу ҳақда Оқ уйнинг хавфсизлик ва террорчиликка қарши кураш бўйича масҳалатчиси Томас Боссерт айтиб ўтди.

Аввалроқ АҚШ давлат департаменти вакили АҚШ Думада кимёвий ҳужум амалга оширилгани юзасидан кузатув ишлари амалга оширилаётганини маълум қилган. Бу ҳужум оқибатида 40 киши ҳалок бўлган бўлиши мумкин. Россиянинг Суриядаги ихтилоф томонларини яраштириш маркази Думага Сурия қуролли кучлари томонидан хлорли бомба ташлангани ҳақидаги маълумотни рад этган. Марказ кимёвий ҳимоя мутахассисларини маълумот йиғиш учун юборишга тайёрлигини ва бу мутахассислар юқоридаги айбловлар сохталаштирилганини тасдиқлашларини маълум қилган.

Боссертдан “АҚШ бир йил аввал Хон-Шайхунга кимёвий ҳужум қилингани тахмин қилингандан кейин АҚШ Сурияга ракеталар билан зарба бергани каби янги ҳужум бўлиши мумкинлигини кутиш керакми?”, деб сўрашган.

“Мен ҳеч нарсани истисно қилмадим. Бу жуда ҳам мудҳиш суратлар. Давлат департаменти бу ҳолат юзасидан кеча баёнот берган. Президент маъмуриятининг миллий хавфсизлик бўйича катта аъзолари бу ҳолатни президент ва бир-бирлари билан муҳокама қилишган”, деб айтган Боссерт.

Мавзуга оид