КХДР ТИВ раҳбари Ашхободдан Москвага келди
КХДР ТИВ раҳбари Ли Ён Хо Россияга расмий ташриф билан келди, деб хабар қилмоқда РИА «Новости».
Хабар берилишича, вазир Москвага маҳаллий вақт билан соат тахминан 10.00да Ашхободдан Туркманистон авиайўналишлари рейси билан етиб келган. У бортида бўлган самолёт Москвадаги Домодедово аэропортига қўнди. Чиқаверишда уни журналистлар кутиб турган, бироқ у саволларга жавоб қайтармасликни маъқул кўрди.
Аввалроқ КХДР ТИВ раҳбари Москвага амалга оширадиган уч кунлик ташрифи давомида россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашиши хабар берилганди. Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан сиёсий мулоқот ва савдо-иқтисодий кооперация муҳокама қилинади. Шунингдек, гап Корея ярим оролидаги вазият ва унга ечим топиш йўллари ҳақида боради.
Мавзуга оид
21:18 / 11.10.2024
Жанубий Корея етти йил ичида илк бор Taurus ракеталаридан фойдаланган ҳолда машғулот ўтказди
18:21 / 11.10.2024
Украинада КХДР аскарлари жанг қиляптими — ва улар Россия армиясига қандай ёрдам бера олади?
20:32 / 09.10.2024
КХДР Жанубий Кореяга олиб борувчи барча автомобил ва темирйўлларни ёпади
21:00 / 07.10.2024