Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон Ливанга 100дан ортиқ тинчликпарвар юборади
Қозоғистон Ливанга ушбу мамлакатда тинчликни ушлаб туриш бўйича БМТ миссияси доирасида тинчликпарварлар ротасини юбориш учун тайёргарлик ишларини олиб бормоқда. Бу ҳақда республика мудофаа вазири ўринбосари Талгат Мухторов хабар берди.
"Биз ҳозир бўлинмамизни тинчликпарварлик миссиялардан бирига юбориш учун катта тайёргарлик ишини амалга оширмоқдамиз. Биз тинчликпарварлик миссиясида баъзи вақт давомида фақат алоҳида зобитларни штаб зобитлари, кузатувчи зобитлар сифатида юбориш орқали иштирок этганмиз", - дея айтиб ўтди Мухторов журналистларга.
Унинг таъкидлашича, айни дамда ротани юбориш тайёрланмоқда. "Биз барча керакли жараёнлардан ўтдик ва энди алоҳида жиҳатлар, стандарт жараёнлар қолди. Кузгача биз ротани юборамиз, тахминан 120 киши миссиялардан бирига йўлланади. Дастлабки маълумотларга кўра – бу Ливандаги миссия", - дея хабар қилган Мухторов.
Мавзуга оид
13:33 / 17.06.2026
«Менсиз Исроил бўлмасди» – Трамп Исроилнинг Ливандаги ҳарбий тактикасини танқид қилди
09:20 / 08.06.2026
Эрон ва Исроил зарбалар алмашди
14:11 / 04.06.2026
“Трамп ва Нетаняҳу жанжали дока рўмол қуришидек гап” – сиёсатшунос
08:21 / 04.06.2026