17:37 / 09.04.2018
6949

Жээнбеков Туркияга жўнаб кетди, сиёсий мулоқотни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда

Фото: Sputnik

Қирғизистон президенти Туркияга расмий ташриф билан бормоқда. Бугун Сооронбай Жээнбеков Анқарага учиб кетди.

У Туркия Республикаси президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашиши режалаштирилган. Томонлар инвестициялар, метрология, спортга алоқадор қатор ҳужжатлар имзолашни режалаштирмоқда.

Кутилишича, музокаралардан сўнг икки давлат раҳбари матбуот учун қўшма баёнот билан чиқади. 

Эртага, 10 апрель куни, Сооронбай Жээнбеков Туркия бош вазири Бинали Йилдирим билан учрашади.

Сооронбай Жээнбековнинг Туркияга ташрифидан кўзланган асосий мақсад – олий даражада сиёсий мулоқотни йўлга қўйиш. Бу ҳақда унинг матбуот хизмати вакили хабар берган.

"Ташриф олий сиёсий мулоқотни ўрнатиш, Қирғизистон-Туркия ҳамкорлигининг долзарб масалалари бўйича фикр алмашишни йўлга қўйиш, Туркия билан савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва ҳар томонлама чуқурлаштириш мақсадида амалга оширилмоқда", - дея айтиб ўтган агентлик суҳбатдоши.

Top