13:00 / 10.04.2018
62878

Асли ўзбекистонлик ИШИД етакчиси Афғонистонда ўлдирилди

Афғонистонлик ҳарбийлар/Фото: Shah Marai/AFP

Душанба куни​ АҚШ ҳарбий маҳкамаси Афғонистон шимолида ўрнашиб олган ИШИД етакчиси ўлдирилгани ҳақида маълумот тарқатди. «Толибон» ҳаракати вакиллари Шимолий Афғонистондаги Дарзоб ҳудудини ташлаб кетганидан сўнг, ИШИД ва ҳукумат ўртасида тўқнашувлар бир йил давомида якунланмай қоляпти.

Washingtonpost нашрининг хабар беришича, АҚШ Мудофаа вазирлиги Матбуот котиби Лиза Гарсия пайшанба куни Қори Ҳикматуллоҳ ва унинг сафдошлари зарарсизлантирилгани, сўнгра ўлдирилгани ҳақидаги хабарни тасдиқлади.

Афғон расмийлари тарқатган хабарга кўра, Қори Ҳикматуллоҳ Ўзбекистонда туғилган бўлиб, асли жузжонлик йигит кўп йиллар давомида «Толибон» ҳаракати сафида хизмат қилган.

Лиза Гарсия берган баёнотга кўра, Ҳикматуллоҳ «садоқатдан айро бўлиб» келган. Аввалига, «Ўзбекистон ислом ҳаракати» етакчиси сифатида танилган, кейинроқ «Толибон» ҳаракатига қўшилган Ҳикматуллоҳ ИШИД билан ҳамкорликни бошлаганди.

АҚШ ҳарбий кучларининг расмий вакилининг таъкидлашича, Ҳикматуллоҳ эгаллаб келган мансаб асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Мавлави Ҳабибул Раҳмон қўлига ўтиши мумкин.

Top