Жамият | 17:31 / 10.04.2018
23538
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада ўз синглисини калтаклаб ўлдирган ака ушланди 

Фарғона вилоятининг Фурқат туманида фожиа рўй берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 8 апрель куни соат 01.30ларда, Тўрғай қишлоғида яшаган, 1994 йилда туғилган С.М. уйида соғлиғи ёмонлашиб, тўсатдан вафот этган.

Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида С.М.нинг бирга яшовчи акаси, 1986 йилда туғилган И.М. уйида оилавий жанжал оқибатида С.М. юзи ва баданининг турли жойларига қўли ва камари билан урганлиги натижасида буйраги шикастланиб ёрилиши ва ички қон кетиши туфайли  соғлиғи ёмонлашиб вафот этганлиги аниқланган. 

Натижада И.М. қўлга олинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид