Кремль Путин ва Трампнинг учрашуви ҳақида: ҳозирча аниқ эмас
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, айни дамда Россия раҳбари Владимир Путин ва АҚШ етакчиси Дональд Трамп учрашуви тўғрисида аниқ келишувлар ҳозирча йўқ. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
«Ҳозирча ҳеч қандай келишувлар ва алоҳида алоқалар йўқ. Шунинг учун кутмоқдамиз. Яхши биласизларки, АҚШ давлат котиби лавозимига номзод бўйича бир қарор қабул қилиниши керак, сабаби икки президент – Путин ва Трампнинг амалдаги келишуви бор. Улар ташқи ишлар вазири ҳамда давлат котибига бу масала устида ишлаш борасида топшириқ беришга келишиб олган», - дея айтиб ўтди Песков.
Шунингдек унинг таъкидлашича, президент ёрдамчиси Юрий Ушаков томонидан берилган ҳамда икки давлат раҳбари яқин келажакда учрашиши мумкин эканидан далолат берувчи баёнотни рад қилмайди.
Мавзуга оид
13:07
«Чекмайди ва онда-сонда озгина ичади». Камала Ҳаррис ўз тиббий картасини эълон қилди
16:29 / 12.10.2024
АҚШда радиоактив йўл қурилишига рухсат берилди
10:10 / 12.10.2024
Бербок: Путин Украина масаласини Шолц билан муҳокама қилишдан бош тортди
21:13 / 11.10.2024