Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кремль санкциялар ҳақида: Россияда ҳеч нарса босим остида қилинмайди
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Россияда ҳеч нарса босим остида қилинмайди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
«Россияда ҳеч нарса босим остида қилинмайди. Россияда ҳаммаси ўз манфаатини ўйлаб қилинади, ҳамда бундан кейин ҳам шундай бўлади, Россия президенти бу ҳақда бир неча маротаба гапирганди», - дея айтиб ўтган Песков.
Шунингдек унинг қўшимча қилишича, Кремлда иқтисодий вазиятни кузатиб боришмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дмитрий Песков мамлакат раҳбари Владимир Путиннинг иш жадвалида иқтисодий кун тартиби ўзгармаслиги ҳақида маълум қилганди.