Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири бошқа лавозимга ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Актам Ҳайитов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан танқид қилинган вазирлик раҳбари ишдан бўшатилган ва Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси лавозимига cайланган.
Йиғилишда аграр соҳадаги бугунги аҳвол таҳлил қилиниб, мавжуд экин майдонлари, аҳоли томорқасидан самарали фойдаланиш, амалиётга илғор технологиялар ҳамда илм-фан ютуқларини кенг жорий этиш зарурлиги, буларнинг бари деҳқонларнинг моддий манфаатдорлиги ортишига хизмат қилиши қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, Актам Ҳайитов Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги («Ўзстандарт») бош директори лавозимида 6 ой фаолият юритиб, сўнгра Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ўтказилганди. Ўша пайтгача вазирликни ҳозирда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаётган Азиз Абдуҳакимов бошқариб келганди.
Мавзуга оид
17:00 / 06.10.2025
Францияда сиёсий инқироз: янги ҳукумат 14 соатда истеъфога чиқди
23:42 / 04.08.2025
Андижонда ўқитувчилар таъмирлаган мактабнинг директори ишдан бўшатилди
19:22 / 14.07.2025
Алишер Султонов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди
19:15 / 14.07.2025