Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған нефть экспорт қилувчи мусулмон мамлакатларга мурожаат билан чиқди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған нефтга бой мусулмон давлатларга мурожаат билан чиқди, деб хабар бермоқда «Анадолу».
«Агар бу мамлакатлар муҳтож кишиларга ёрдам бериш учун даромадларининг бир қисмини йўналтирса, дунёда қашшоқлар қолмайди», - дея айтиб ўтди Эрдўған Анқарадаги Ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги координаторларининг тўртинчи йиллик йиғилишида.
Унинг сўзларига кўра, агарда Туркиядан иқтисодий кўрсаткичлар бўйича юқори турадиган Ғарб давлатлари ҳақиқатдан ҳам хоҳласа, унда дунёдаги очарчилик ва қашшоқликка барҳам бера олади. Президент Суриядаги вазият ҳақида ҳам тўхталиб ўтган.
«Туркия Сурияни йўқотиб юборишга қарор қилган террорчилик ташкилотлари ва кучлар ҳаракатига қатъий жавоб қайтаради, бу мамлакатнинг қайта тикланиши ҳамда ўсишини таъминлаб беради», - деди Эрдўған.
Мавзуга оид
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
22:12 / 11.06.2026