Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжон президенти сайловларида Илҳом Алиев етакчилик қилмоқда
Фото: РИА Новости / Заман Рамазанов
Озарбойжоннинг амалдаги президенти Илҳом Алиев муддатдан ташқари президент сайловларида етакчилик қилмоқда. Бундан ELS мустақил тадқиқот маркази томонидан ўтказилган экзит-полл натижалари дарак бермоқда.
Унга кўра, Алиевга 82,71 фоиз сайловчилар овоз берган.
11 апрелда Озарбойжонда муддатдан ташқари президент сайловлари бўлиб ўтди. Олий давлат лавозимига 8 номзод даъвогарлик қилди. Сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 08.00да очилиб, соат 19.00га қадар ишлаган.
Илҳом Алиев Озарбойжонни 2003 йилдан бери бошқариб келади. 3 марта (2003, 2008 ва 2013 йиллар) президент сайловларида ғолиб бўлган.
Мавзуга оид
18:47 / 17.02.2026
Тоғли Қорабоғнинг собиқ давлат вазири Рубен Варданян 20 йилга қамалди
14:05 / 12.02.2026
Ядровий келишув ва стратегик шериклик битими – Вэнснинг Кавказга ташрифи тафсилотлари
14:08 / 11.02.2026
Алиев ва Вэнс стратегик шериклик тўғрисидаги хартияни имзолади
22:04 / 05.02.2026