Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тайлоқда фуқароларга ноқонуний ер сотган фермер хўжалиги аъзоси ҳибсга олинди
Фото: Керек.info
Самарқанд вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «б» ва «в» бандлари билан Н.Ҳ. ва бошқаларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар бермоқда Kun.uz’га ИИБ матбуот хизмати.
Хабарга кўра, Н.Ҳ. 2013 йил февраль ойидан буён Тайлоқ туманида жойлашган, турмуш ўртоғи Ё.К. раислик қилаётган фермер хўжалигида норасмий равишда иш бошқарувчи тариқасида ишлаб келиб, фермер хўжалигига туман ҳокимининг қарори билан 43 йил муддатга ижарага берилган жами 18,20 гектар ер майдонини бир неча нафар фуқароларга ноқонуний равишда сотиб юборган.
Шунга кўра, Н.Ҳ. ва бошқалар 2013 йил март ойидан 2017 йил декабрь ойига қадар бўлган давр оралиғида жами 56 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларнинг пул маблағларини қўлга киритиш мақсадида фермер хўжалиги ер майдони сотилмаслигини била туриб, уларни алдаб, Тайлоқ туманида жойлашган фермер хўжалигига туман ҳокимлиги томонидан ижарага ажратилган ер майдонидан 6 сотихдан 30 сотихгача бўлган ер майдонларини келгусида тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш шарти билан 2.000.000 сўмдан 60.000.000 сўмгача баҳолаб, ноқонуний равишда сотишиб, уларга тегишли бўлган пул маблағларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритишиб, ўзларининг эҳтиёжларига ишлатишган.
Ҳолат юзасидан Н.Ҳ. га ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «б» банди билан айблов эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
08:20 / 26.11.2025
Тошкент вилоятида 8,5 гектар ер учун 7,3 млн доллар талаб қилганлар қўлга олинди
07:45 / 25.11.2025
Дунёда энг унумдор ерлар қаерда? Янги харита эълон қилинди
14:55 / 05.11.2025
Қибрай: 54 минг долларлик “ер битими” тезкор тадбирда тўхтатилди
14:15 / 24.09.2025