Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Сурияга жуда кучли зарба бериш ҳақида ўйламоқда – ОАВ
АҚШ президенти Дональд Трамп маслаҳатчилари билан Сурияга Дума шаҳрида оддий аҳолига қарши юз берган кимёвий ҳужумга жавобан қандай кучдаги зарба бериш кераклигини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда The New York Times ёзмоқда.
2017 йилнинг 7 апрель куни Хон-Шайхундаги кимёвий ҳужумга жавобан Шайрат авиабазасига ракета зарбаси кўринишида зарба берилганди. Вашингтон кимёвий ҳужумга Дамашқни айбдор деб топганди.
Бироқ энди, газетанинг ёзишича, Оқ уйдагилар ҳозирги вазиятда шундай кучдаги зарба керакли эффектни бермайди, деган фикрда.
«Маъмурият амалдорларининг билдиришича, исталган янги зарбалар аввалги йилдагидан анча кучлироқ бўлади. Гап фақат ўша куч айнан қандай бўлиши ҳақида кетмоқда», - дея таъкидлайди газета.
Унинг маълумотларига кўра, эҳтимолий вариантлар орасида зарба учун нишонлар сонини кўпайтириш, бу зарбаларни бир кун ичида бериш бор.
Мавзуга оид
18:30 / 02.07.2026
АҚШ 50 йиллик тақиқдан сўнг товушдан тез учувчи самолётлар парвозига рухсат беради
19:37 / 01.07.2026
Трамп Оқ уйга қайтгач камида $2 млрд даромад кўрди. Асосий бойлик – криптовалюталардан
09:15 / 01.07.2026
АҚШ NIS учун вақтинчалик лицензия муддатини яна 30 кунга узайтирди
21:14 / 30.06.2026