Жаҳон | 17:43 / 11.04.2018
9989
1 дақиқада ўқилади

Жазоирдаги авиаҳалокат қурбонлари сони 250 нафардан ортиқ

Фото: AP/ТАСС

Жазоир пойтахти Жазоир шаҳрига 30 километр масофадаги Буфарик шаҳри ҳудудида мамлакат қуролли кучларининг ҳарбий-транспорт самолёти ҳалокатга учраши оқибатида 257 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда  маълумот берди.

Охирги расмий маълумотларга кўра, қурбонларнинг 10 нафари экипаж аъзоларидир.

Дастлабки хабарларда ушбу ҳодиса қурбонлари сони 181 нафар экани айтилганди.

Самолёт парвозга чиққанидан бир неча дақиқа ўтиб қулаб тушган. Ҳалокат жойига 14та тез тиббий ёрдам машинаси, 10та юк машинаси ва хавфсизлик хизматлари ходимлари, қутқарувчилар ва ўт ўчирувчилардан иборат 130 нафар киши етиб келган.

Ҳалокат сабаблари ҳозирча аниқланмади.

 

Мавзуга оид