Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
70 ёшли отахон Ўзбекистон бўйлаб велосаёҳатга чиқди
2018 йилнинг 7 апрель куни Бухоро вилояти, Пешку туманида истиқомат қилувчи, 70 ёшни қарши олган отахон Муҳаммад Қудратов Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш мақсадида велосипед орқали ўз саёҳатини бошлади. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Саёҳатчи отахон Бухоро – Самарқанд – Тошкент – Наманган – Фарғона – Андижон – Термиз – Қарши – Бухоро йўналиши бўйича саёҳатни амалга оширишни режалаштирган. «Мазкур саёҳат орқали юртимизда ички туризмни ривожлантиришга ўз ҳиссамни қўшмоқчиман», – деб таъкидлайди Муҳаммад бобо.
Ҳозирги кунга қадар отахон, Бухоро – Самарқанд йўналишида ҳамда Бухоро вилоятидаги «Етти Пир» зиёратгоҳлари бўйлаб велосипедда саёҳатни амалга оширган.
Мавзуга оид
10:50
Хитой Бухорода 75 млн долларлик “яшил” энергия лойиҳасини амалга оширади
12:16 / 07.03.2026
Венгрия университетида ўзбек тили курслари очилади
21:32 / 02.03.2026
Бухородаги Кўкалдош мадрасасида кузатилган ҳолат бўйича изоҳ берилди
14:20 / 23.02.2026