Жаҳон | 14:34 / 12.04.2018
10509
1 дақиқада ўқилади

АҚШ янги қуролни яратишга 2 млрд доллар ажратади

Фото: Depositphotos

АҚШ «бошқарилувчи ракеталар ишлаб чиқариш технологияларини ишлаб чиқиш ва тўлдириш» учун 2 млрд доллар ажратишга тайёр. Бу ҳақда RT АҚШ армиясининг пудрат ташкилотлари билан иш бўйича бошқармаси томонидан эълон қилинган ҳужжатга асосан ёзмоқда.

«Ушбу пудрат бўйича ишлар бошқарилувчи ракета қуролини қўллаш билан боғлиқ бўлган, унинг ҳаракат радиусини ошириши, ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари ҳаракати ҳудудини кенгайтириши ва мобил кучларга ҳаракатланиш чоғида аниқ нишонга олиш имконини бериши билан боғлиқ барча жараёнларни такомиллаштиришга алоқадор бўлган технологиялар ишлаб чиқишга тааллуқлидир», - дея ҳужжатдан иқтибос келтиради RT.

Шунингдек таъкидланишича, шартномани бажаришга тайёр бўлган хорижий компанияларга маълум бир шартлар қўйилади, «улар билан ушбу фаолият бўйича шуғулланишга тўсиқлар пайдо бўлиши мумкин».

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид