Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Евроиттифоқ Эронга қарши санкцияларни бир йилга узайтирди
ЕИ Эронда инсон ҳуқуқлари бузилиши туфайли жорий этилган санкцияларни яна бир йилга узайтирди. Бу ҳақда ЕИ Кенгашидан хабар беришган.
"Кенгаш Эронда инсон ҳуқуқларининг жиддий бузилишларига жавобан чеклов чораларини 2019 йилнинг 13 апрелига қадар узайтирди. Бу чоралар 82 шахс ва бир ташкилотга нисбатан сафарларга тақиқ ҳамда активларни музлатиб қўйишни ўз ичига олган. Шунингдек, Эронга ички таъқиблар учун фойдаланилиши мумкин бўлган ускуналар ва телекоммуникацияларни кузатиб боришга қурилмалар экспортига тақиқ жорий этилди", - дейилади матбуот хизмат хабарида.
Бу чеклов чоралари 2011 йилда қабул қилинганди.
Мавзуга оид
08:33 / 02.07.2026
Эрон Али Хоминаий билан хайрлашади
21:57 / 01.07.2026
Ўзбекистон делегацияси Эрон олий раҳбарининг дафн маросимида иштирок этади
22:59 / 30.06.2026
400 кг уран нега 60 фоизгача бойитилган? Эрон элчисининг жавоби
14:37 / 30.06.2026