Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Роскомнадзор Telegram Россияда қачон блокланишини маълум қилди
Роскомнадзордан маълум қилишларича, Россияда Telegram’га кириш бўйича чекловлар Таганка суди қарори олинганидан сўнг жорий этилади. Бу ҳақда РИА «Новости» идорага асосан хабар қилмоқда.
«Telegram мессенжерига киришни чеклаш бўйича жараён Роскомнадзор томонидан Таганка судининг тегишли қарори олингач ташкил этилади. Киришнинг чекланиши амалдаги қонунчилик доирасида амалга оширилади», - дейилади хабарда.
Кремль мессенжернинг блокланиши бўйича қарорга изоҳ бермаган.
«Мен бу ерда бир нарсани дарҳол айтмоқчиман – бу суднинг қарори, мен унга ҳеч қандай изоҳ бера олмайман», - дея маълум қилган Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
Россия президентининг интернет бўйича маслаҳатчиси Герман Клименко барча амалдорларга Telegram мессенжерини тарк этишни тавсия қилди.
«Менимча, барча амалдорлар Telegram’ни тарк этиши керак. Менинг фикримча, барча давлат хизматчилари давлат органлари билан ҳамкорлик қилувчи бошқа ресурсларга ўтишлари лозим», - дея айтиб ўтди Клименко.
Унинг таъкидлашича, ўзининг барча фаоллигини бошқа мессенжерларга ўтказмоқда.
«Тасаввур қилиб кўринг: мен, давлат амалдори, давлат суди томонидан тақиқланган ресурсдан қандай қилиб фойдаланишим мумкин? Бу мантиқсизлик», - дея қўшимча қилиб ўтди Клименко.
Мавзуга оид
08:36 / 12.05.2026
Telegram орқали алданган бухгалтер фирибгарларга 1 млрд сўм ўтказиб берди
18:35 / 05.05.2026
Telegram’даги тузоқ – Ўзбекистонда Россия-Украина урушига ёлловчи шахслар пайдо бўлмоқда
23:06 / 22.04.2026
Павел Дуровнинг Россиядаги квартирасига терговга чақирув қоғози келди
10:22 / 11.04.2026