Технология | 16:21 / 13.04.2018
7200
1 дақиқада ўқилади

Telegram юристлари шикоят билан чиқишади

Фото: Dado Ruvic/Reuters

Telegram юристлари Москва шаҳри Таганка судининг мессенжерни блоклаш ҳақидаги қарорига шикоят бериш ниятида эканликларини маълум қилишди. Бу ҳақда Газеты.ru «Агора» Халқаро ҳуқуқ ҳимояси гуруҳи вакили Дмитрий Колбасинга асосан хабар бермоқда.

«Халқаро Агора адвокатлари бугунги шармандали жараёнда иштирок эта олишмади. Ҳозир бизга суднинг бугунги қарорини олишимиз, уни ўрганиб чиқишимиз муҳим ва, албатта, бизнинг адвокатлар у бўйича шикоят билан чиқишни режалаштиришмоқда», - дея маълум қилган Колбасин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ суд Telegram'ни Россияда блоклашга рухсат бергани хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид