Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Facebook Цукерберг учун харажатларни 50%га оширди
Фото: CNBC.com
Facebook 2017 йилда компания раҳбари Марк Цукербергнинг шахсий хавфсизлиги ва хусусий самолётлардаги парвози учун 8,9 миллион доллар сарфлаган, деб ёзмоқда CNBC.
2016 йил билан таққослайдиган бўлсак, бу харажатлар 53%га ошган.
2017 йилда Цукерберг кўп вақтини сайёҳатда ўтказган ва АҚШнинг илгари бормаган штатларига ташриф буюрган. Facebook компанияси эса уни кузатиб борувчи қўриқчилар ва Сан-Франциско билан Пало-Альто шаҳарларидаги қароргоҳларининг хавфсизлик тизими учун харажатларни қоплаб берган.
Цукербергнинг маоши эса ўзгармаган ва 2016 йил даражасида, яъни рамзий 1 доллар қийматида сақланиб қолган.
Эслатиб ўтамиз, Цукерберг Facebook компаниясининг 59,9% акциясига эгалик қилади. Унинг бойлиги 66 миллиард долларга баҳоланган.
Мавзуга оид
11:21 / 25.10.2025
Еврокомиссия TikTok, Facebook ва Instagram’да қонунбузарликларни аниқлади
22:04 / 07.10.2025
Ўзбекистонда Meta ваколатхонаси очилиши мумкин
22:19 / 05.09.2025
АҚШда Марк Цукерберг билан Марк Цукерберг судлашади
18:27 / 18.04.2025