Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мэттис АҚШнинг Сурияга зарба беришдан мақсади нима эканини айтди
АҚШ, Буюк Британия ва Франциянинг Сурияга зарбалари кимёвий қуролни ишлаб чиқариш бўйича корхоналарга қарши қаратилган. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис хабар берди.
АҚШ президенти Дональд Трамп 14 апрель куни Сурияга нисбатан ракета ҳужуми бошланганини билдирди. АҚШ ва унинг иттифоқчилари Сурияда кимёвий қурол ишлатилишига жавобан Асад ҳукуматига қарши ҳарбий амалиёт ўтказмоқда.
"Президент Дональд Трамп иттифоқчиларимиз билан бирга кимёвий қуролни ишлаб чиқариш бўйича корхоналарни йўқ қилишга буйруқ берди... Биз шундай объектларга зарбалар бердик", - дея маълум қилган Мэттис брифингда.
"Ўтган йили Асад режими сигнални қабул қилмади. Бу сафар иттифоқчиларимиз билан кучлироқ зарба бердик. Биз Асад ва унга ҳамроҳлик қилаётган қотилларга сигнал юбордик, улар бундан кейин битта ҳам кимёвий ҳужумни амалга ошириши керак эмас, унинг учун жавобгар бўладилар", - дея айтиб ўтди вазир.
Унинг қўшимча қилишича, бу объектларга “юқори аниқликдаги зарбалар” берилмоқда, бундан мақсад – тинч аҳоли вакиллари орасида қурбонларга йўл қўймаслик.
Мавзуга оид
17:53 / 08.06.2026
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Марказий Осиё мамлакатларига ташриф буюрмоқчи
10:30 / 08.06.2026
АҚШ пойтахтида ўзбек тадбиркорлари учун махсус дастур ишга туширилди
09:30 / 08.06.2026
Трамп: Нетаньяҳу Эрон бўйича ҳар қандай келишувни қабул қилади
08:50 / 08.06.2026