Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Шафқатсиз!». Куба Сурия бўйича баёнот билан чиқди
Фото: GLOBAL LOOK PRESS
Куба ТИВ АҚШ, Буюк Британия ва Франциянинг Сурия ҳудудига зарба берганини қоралаб чиқди. Бу ҳақда мамлакат ТИВнинг твиттердаги саҳифасида хабар қилинган.
«Куба АҚШ ва унинг бир неча иттифоқчилари томонидан Сурияга қарши 14 апрелга ўтар тунда содир этилган янги ҳужумни қатъий қоралайди», - дея маълум қилинган мамлакат ТИВдан.
Куба зарбаларни БМТ низомининг қўпол бузилиши деб ҳисоблайди.
«Куба Сурия халқи ва ҳукумати билан АҚШ ҳамда унинг бир неча иттифоқчилари томонидан амалга оширилган шафқатсиз ҳужум натижасида одамларнинг ҳалок бўлгани ва етказилган моддий зарар учун бирдамлигини билдиради», - дея маълум қилишган Куба ТИВдан.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда йиғилишини чақираётгани ҳақида маълум қилганди. Унда АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг Суриядаги хатти-ҳаракатлари муҳокама қилинади.
Мавзуга оид
08:58
Сурияда Асадлар портретисиз янги банкнотлар муомалага киритилди
22:02 / 01.01.2026
Путин қароргоҳига ҳужум: Россия Мудофаа вазирлиги далилларни қўлга киритганини даъво қилди
18:53 / 01.01.2026
Дунёнинг энг йирик инвестори Уоррен Баффет лавозимини тарк этади
17:43 / 01.01.2026