Air China борт кузатувчисига қилинган ҳужум тафсилотлари маълум қилинди
Air China самолёти борт кузатувчисини гаровга олган йўловчи руҳий касалликдан азият чеккан. Хэнань провинцияси полицияси шу ҳақида хабар берди.
Маҳаллий вақт билан соат 8:40 да Хунань провинциясининг Чанша шаҳридан CA1350 рейсини амалга оширган самолёт соат 11:00 да Пекин халқаро аэропортига қўниши керак бўлган. Бироқ парвоз вақтида йўловчилардан бири борт кузатувчисига таҳдид қилиб, уни гаровга олган. Самолёт экипажи хавфсизлик нуқтаи назаридан фавқулодда қўнишни амалга оширишга қарор қилган.
Самолёт маҳаллий вақт билан соат 9:58 да Хэнань провинциясидаги Чжэнчжоу халқаро аэропортига қўнган.
Гумондор Хунань провинциясининг 41 ёшли фуқароси бўлган, дея маълум қилишди ҳуқуқ-тартибот ходимлари.
"Дастлабки тергов маълумотларига кўра, парвоз вақтида гумондорнинг руҳий касаллиги хуруж қилган. У сиёҳ ручка билан таҳдид қилиб, борт кузатувчини гаровга олган, натижада самолётни фавқулодда қўндиришга тўғри келган", - дейилади полиция баёнотида.
Ҳаво кемаси қўнганидан сўнг маҳаллий вақт билан соат 10:50 да барча йўловчилар самолёт бортини муваффақиятли тарк этишган. Соат 13:00 га бориб ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари самолёт бортида қолган гумонланувчини қўлга олишган. У қандайдир талаб қўйганми ёки йўқ - номаълум.
Воқеа натижасида ҳеч ким жабрланмаган, қўшимча қилишди полицияда.
Мавзуга оид
20:47 / 21.09.2024
Норвегиядан Испанияга учган самолёт сичқон сабаб авариявий қўнишни амалга оширди
18:55 / 14.09.2024
АҚШда водородда ҳаракатланадиган ноёб самолёт тақдим этилди
21:38 / 05.09.2024
АҚШ Доминиканда Мадурога тегишли иккинчи самолётни аниқлади
20:50 / 23.08.2024